Ўзбекистондаги ёш оналарни халқаро гўзаллик танловида иштирок этишга чорлашмоқда

© Sputnik/Владислав ВодневФинал конкурса "Мисс СНГ-2018"
Финал конкурса Мисс СНГ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фестивалда иштирок этиш учун турли давлатлардан 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган, камида битта фарзандга эга ёш оналар таклиф этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги ёш оналарни "Коинот табассуми 2021" халқаро гўзаллик танловида иштирок этишга чорлашмоқда.

Вьетнамлик дизайнер Do Quyen Hoa кашта тикилган ноёб ниқобларни яратди. 13.04.20 - Sputnik Ўзбекистон
Гўзаллик коронавирусдан қутқаради – фото

Танлов шартлари: номзодлар ёши 23дан 45 ёшгача бўлиши керак. Танлов ёш оналар учун мўлжаллангани туфайли иштирокчилар камида битта фарзанди бўлган аёллар орасидан саралаб олинади.

Ариза сайт орқали берилади. Шунингдек, сайтда "Коинот табассуми 2020" унвонига эга бўлган қримлик гўзал она Анастасия Косенконинг анкетаси билан танишиш мумкин. Соҳибжамол жорий йилги танлов ҳайъат аъзолари рўйхатига киритилган.

Шунингдек, иштирокчиларга гўзаллик танлови продюсери - Леонид Хромов, россиялик хонанда, актриса, телебошловчи ва жонли "Барби" бўлган Таня Тузова ҳамда олдинги мавсумнинг кўплаб ғолиблари баҳо беришлари кутилмоқда.

"Жорий иқтисодий ва сиёсий вазиятга қарамай, биз қўлларни қовуштириб ўтирмаймиз ва ижтимоий жиҳатдан муҳим халқаро лойиҳа саналган фестивалимизни ҳаётга татбиқ этишда давом этаверамиз. Бизнинг дунёмизга табассум, яхшилик ва гўзаллик етишмаяпти! Биз дунё ҳукумати бизларга ўз ўйин қоидаларини мажбурий сингдириш орқали барча одамлардан қулларни ясашга уринаётгани билан муроса қилишни истамаймиз. Агар кўнгилларимизда қора эмас, ёруғ энергия кўпроқ жой эгалласа, улар ўз мақсадларига эриша олмайдилар", - деб айтган журналистларга Леонид Хромов.

Юбилей фестивал финал босқичи тахминан 2021 йилнинг январ-февраль ойларида Москвадаги концерт залларининг бирида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0