Бухоро ва Тошкентда 56 нафар бемор тўлиқ соғайди

© Пресс-служба МинздраваВ Узбекистане выздоровело еще четыре пациента с коронавирусом
В Узбекистане выздоровело еще четыре пациента с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тузалганларнинг аксарияти Россиядан чартер рейс орқали қайтганлар. Улар орасида 5 ёшли бола ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бухоро вилоятида бир йўла 50, Тошкент шаҳрида эса 6 нафар бемор тўлиқ соғайди. Бу ҳақда Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бухорода касалхонадан жавоб берилганларнинг 44 нафари Россиядан, 6 нафари эса Туркиядан  чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Уларнинг энг ёши каттаси 59, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Бахром Алматов - Sputnik Ўзбекистон
Алматов неча киши устидан тиббий назорат давом этаётганини маълум қилди

Шунингдек, пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 5 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 1 нафар бемор буткул соғайди.

Улардан 2 нафари Москва – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали келишган. Қолган 3 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайган 42 ёшли бемор (эркак) Тошкент шаҳридан бўлиб,  коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Тузалганларнинг барчаси соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 763 нафарга етди.

Янгиликлар лентаси
0