ИИББ навбатдаги ёлғон хабардан огоҳлантирди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗапуск производства тканевых масок в Новосибирской области
Запуск производства тканевых масок в Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида жиноятчилар гиёҳванд моддаси билан ишлов берилган ниқоб тарқатиб, ўғирликнинг янги усулини қўллаётгани ҳақида аудиохабар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида жиноятчилар гиёҳванд моддаси билан ишлов берилган ниқоб тарқатиб, ўғирликнинг янги усулини қўллаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Девушка сидит с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фирибгарлар ўзини яккалаш тартибини бузганлик учун “жаримага торта бошлади”

Маълум қилинишича, интернет тармоғида тарқалган аудиохабарда қандайдир “...кишилар эшикма эшик юриб, ниқоб тарқатиб юрибди. Уларнинг айтишича, бу маҳаллий ҳокимиятнинг янги ташаббуси. Улар ниқоб сизга тўғри келишини кўриш учун сиздан ниқобни тақишни илтимос қилишади. Мазкур ниқобга наркотик таъсирга эга кимёвий воситалар билан ишлов берилган. Шундан сўнг улар сизни ўмаришади! Илтимос, бегоналардан ниқоб олманг. Унутманг, дўстлар, ҳозирги қийин кунларда одамлар умидсизликка тушишган, жиноятчилик ўсиб боради”, дейилган.

“Ушбу хабар ҳақиқатдан йироқдир. Юнусобод тумани ёки Тошкент шаҳрининг бошқа тумани ҳудудида бу каби ҳолатлар юз бермаган”, - дейилган хабарда.

ИИББ бу каби хабарлар тарқалиши тўғрисида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари огоҳлантирганини эслатиб ўтган.

“Бизнинг фуқаролар ҳам ушбу ҳолат гўёки Тошкент туманларидан бирида рўй берган деган ҳолда баъзи талқинлар билан бу каби хабарларни тарқатишмоқда”, - дея тушунтирган ИИББ.

Идора фуқаролардан ҳар қандай ёлғон хабарларга ишонмасликни сўраган ва хабарни расмий манбаларда текшириб кўришни тавсия қилган.

Янгиликлар лентаси
0