Тожикистон қатор маҳсулотлар экспортини тақиқлади

© Sputnik / Виталий ТимкивУборка пшеницы
Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
25 апрелдан Тожикистондан буғдой, гуруч, нўхат, тухум, гўшт олиб чиқиб кетиш тақиқланди. Шунингдек, барча театр ва кинотеатрлар томошабинлар учун ўз эшикларини ёпади.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тожикистон ҳукумати вақтинчалик хорижга айрим маҳсулотлар экспортини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Душанбе шаҳри маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, қарор билан барча турдаги дуккакли ўсимликлар, жумладан, буғдой, гуруч, нўхат, мош, тухум, картошка ва барча турдаги гўшт маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш тақиқланади.

Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
БССТ Тожикистон ва Туркманистонни COVID-19 йўқлигига текширади

Мамлакатда кинотеатр ва театрлар ҳам ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўяди.

Шунингдек, 27 апрелдан 10 майгача мамлакатдаги барча боғча ва мактабларда вақтинчалик таътил эълон қилинган.

Sputnik Тожикистон нашрининг маълум қилишича, бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун таълим муассаларида дезинфекция ишларини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Бундан ташқари, мамлакатда митинг, спорт каби ҳар қандай оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланади.

Тожикистон расмийлари хабарига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Янгиликлар лентаси
0