Қозоғистонда коронавирус туфайли ҳарбий қисм карантинга ёпилди

© Sputnik / Табылды КадырбековАрхивное фото военнослужащих
Архивное фото военнослужащих - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таразда шаҳридаги ҳарбий қисмда шартнома бўйича хизмат қилаётган аскарлар коронавирус юқтириб олган. Уларнинг сони ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг Тараз шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг коронавирус юқтириб олганлиги туфайли карантин жорий қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон нашри хабар бермоқда.

Лаборатория Инвитро начала тестирование на коронавирусную инфекцию  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1865 нафарга етди

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ҳарбий қисм карантинга ёпилди. Касалланганлар сонини айта олмаймиз”, - дея Тараз акимати матбуот хизмати хабарни тасдиқлаган.

Тараз ҳарбий қисми матбуот хизмати коронавирус юқтириб олган ҳарбийлар орасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар йўқлигини таъкидлаган. Чунки муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар шаҳарни дезинфекция қилиш ишларига жалб қилинмаган. Бундан ташқари, улар шартнома бўйича хизмат қилаётганлардан алоҳида туради.

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 2652 та ҳолат тасдиқланган. 646 нафар бемор тузалиб кетган. 25 киши эса вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0