Жамият

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён неча минг кишига кўпайгани маълум қилинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Ташкенте проходит фестиваль мороженого
В Ташкенте проходит фестиваль мороженого - Sputnik Ўзбекистон
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра 34,03 млн кишини ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони январь-март ойларида 131,6 минг кишига кўпайиб, 34,03 млн кишини ташкил этди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитасининг демографик ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган.

Шаҳар аҳолиси 17,1 миллион кишини (жами аҳолининг 50,5 фоизини), қишлоқ аҳолиси эса 16,8 миллионни (49,7 фоиз) ташкил этди.

Энг кўп аҳоли сони Самарқандда — 11,4% (мамлакат умумий аҳолисидаги улуши), Фарғона — 11,1%, Қашқадарё вилоятида — 9,7% ва Андижонда — 9,2% қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга асосан, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра республика доимий аҳолиси сонининг 30,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала