Аналитика

АҚШ тинч атомда уруш чиқармоқчи

© AP Photo / Dmitry LovetskyКонтейнеры с низкообогащенным ураном для использования в качестве топлива для ядерных реакторов в порту в Санкт-Петербурге
Контейнеры с низкообогащенным ураном для использования в качестве топлива для ядерных реакторов в порту в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Вашингтон халқаро атом энергияси бозорида етакчи бўлиш учун Россияни ушбу соҳадан сиқиб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқди. У бирданига тўрт йўналишда ҳаракат қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik, Максим Рубченко. Вашингтон халқаро атом энергияси бозорида етакчи бўлиш учун Россияни ушбу соҳадан сиқиб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқди. Улар бирданига тўрт йўналишда ҳаракат қилишмоқчи. РИА Новости материалида айнан қандай чоралар кўзда тутилган ва ушбу режаларни амалга оширилиши қанчалик ҳақиқатга яқин.

С подводного крейсера Юрий Долгорукий запустили четыре ракеты Булава по полигону Кура - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ кам қувватли атом зарядларини сув ости кемаларига ўрната бошлади

Руслар келмоқда

"Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида АҚШнинг ядро энергетикасидаги саноат базасининг пасайиши миллий манфаатлар ва миллий хавфсизликка хавф остига қўйди", - дейди АҚШ Энергетика вазири Дэн Бруйетт.

Унинг вазирлиги томонидан тайёрланган ҳужжатда, ҳукумат чет элда уранни бойитишга бўлган қарамлигини тугатишни ва Россиянинг давлат компаниялари устунлик қиладиган бозорларга чиқишни режалаштираётгани таъкидланган.

"Россия реакторлар бўйича 133 миллиард долларлик ташқи буюртмаларга эга бўлган ҳолда дунё бўйлаб иқтисодий ва ташқи сиёсий таъсирини кучайтирмоқда. Москва 19 мамлакатда 50 дан ортиқ реактор қурилишини молиялаштирмоқчи", - деб таъкидлайди ҳужжат муаллифлари.

Бомбоубежище - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Атом бомбадан яшириниш жойининг ичи қанақа

Кейинги ўн йил ичида жаҳон атом реакторлари бозори 500-740 миллиард долларга баҳоланмоқда, яъни жуда катта маблағлар тикилган.

Энергетика вазирлиги тўрт йўналишда ҳаракат қилишни таклиф қилмоқда.

Биринчиси "уран қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватини ошириш ва бутун ядро ёқилғиси циклини тиклаш". 2021 йил бюджетида АҚШда қазиб олинган уранни сотиб олиш ва ядро материаллари давлат захирасини шакллантириш учун 150 миллион доллар маблағ ажратилиши керак.

Ваколатлар етишмайди

Бошқа иккита йўналиш - "янги авлод ядровий технологияларида АҚШ етакчилигини кучайтириш учун Америка технологик янгиликлари ва инвестицияларидан фойдаланиш" ва "атом энергиясини қазиб олувчи компаниялар, ёқилғи цикли иштирокчилари ва реакторларни етказиб берувчиларнинг жадал ривожланишини таъминлаш".

Глава агентства Узатом Журабек Мирзамахмудов  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Республика илк атом станциясининг якуний қиймати аниқлаштирилмоқда

Ноаниқ тушунча ва атамалар Россиядан ядровий соҳадаги технологик қолоқликни бартараф этиш нолга яқин эканлиги ҳақидаги ҳақиқатни яшириш учун мўлжалланган. Ўз вақтида бунга Росатом катта ҳисса қўшди.

80-йилларнинг ўзидаёқ Америка ядро саноати муаммоларга дуч келди. Тарихан шундай бўлганки, АҚШда уран самарасиз ва қиммат газ-диффуз технологиясидан фойдаланган ҳолда бойитилган, СССРда эса электр энергияси 50 баравар кам сарфланадиган центрифугаларда.

Шу сабабли, Совуқ уруш тугаши биланоқ, америкаликлар 12 баравар арзонроқ бўлган Россиянинг бойитилган уранига ўтдилар. 1987 йилда совет "Техснабэкспортом" томонидан бошланган экспорт доимий равишда ўсиб борди.

Советларнинг кам бойитилган уранининг ортиқчаси тезда тугади, аммо Совет атом қуроллари арсеналининг қисқартирилиши натижасида Россияда демонтажланган ядро қуролидан чиқариб олинган 500 тонна кераксиз жанговар (юқори даражада бойитилган) уран вужудга келди. Уни "суюлтириб", Американинг атом электр станциялари учун ёқилғига айлантириш ғояси пайдо бўлди.

Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида қонунни имзолади

1994 йилда Россия ва АҚШ беш юз тонна жанговар уранни электр станциялари учун ёқилғига айлантириш тўғрисида шартнома имзоладилар (таллуқли технология Урал электрокимёвий комбинат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган). 2013 йилда янги шартнома имзоланди – бу сафар Россияда Америка уранини бойитиш бўйича.

Лекин, юридик қийинчилик туғилди: АҚШдан Россияга табиий уран етказиб бериш Америка қонунлари билан тақиқланган. Вашингтонлик амалдорлар ёрқин ечимни топдилар: улар Росатом томонидан Австралия, Канада,  Қозоғистон, ЖАР, Танзанияда конларни ишлаб чиқарувчи Канаданинг Uranium One компаниясини сотиб олинишини ташкил этдилар.

Натижада, Росатом нафақат чекловларни четлаб ўтиб, АҚШ билан савдо қилиш каналини, балки улкан хом ашё базасини ҳам қўлга киритди.

Генеральный директор государственной корпорации по атомной энергии Росатом Алексей Лихачев - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Лихачёв: халқаро атом лойиҳалар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига қўшимча импульс беради

Бундан ташқари, бир неча ўн йиллар давомида "Техснабэкспорт" Америка атом станцияларининг уранни бойитиш хизматларига бўлган эҳтиёжининг асосий қисмини таъминлаганлиги билан бир қаторда америкаликлар деярли тегишли ваколатларини ҳам йўқотдилар. Ва Westinghouse корпорацияси реакторлар учун ёқилғи захираларини ёки URENCO Британия-Германия-Голландия концернидан сотиб олинган Европа урани билан, ёки "Техснабэкспорт" томонидан етказиб бериладиган Россия ҳом-ашёси билан тўлдиришга мажбур.

Шубҳасиз, ядро ёқилғиси билан тўлиқ ўз-ўзини таъминлашга ўтиш учун давлатлар кўп вақт ва маблағ сарфлашлари, кўп муаммоларни ҳал қилишлари керак, шу жумладан нафақат техник муаммоларни.

Улардан бири, масалан, уран қазиб олиш - экологик тоза бўлмаган, жуда катта миқдорда заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланадиган ишлаб чиқаришдир. Шундай қилиб, Энергетика вазирлигининг режаларини амалга ошириш, албатта, аҳоли ва яшил ҳаракатлар норозиликларига дуч келади.

Қиммат "озодлик атоми"

Шу сабабли, Америка стратегиясининг асосий йўналиши - "тинч атом технологиялари экспортига" умумдавлат ёндошувни" амалга оширилишини таъминлайдиган тўртинчиси. Оддий қилиб айтганда, Вашингтон ўз ядровий реакторларини бугунги кунда суюлтирилган газни ўтказаётган усуллар каби - Россия билан ҳамкорлик қилишга қарор қилган давлатлар ва компанияларга нисбатан дипломатик босим ва санкциялар орқали илгари сурмоқчи.

Адольф Гитлер - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Гитлер нима учун атом бомбасини ярата олмади

Бу ерда, газ соҳасида бўлгани каби, америкаликлар ўзининг ишончли вассаллари - Польша ва Украинага иккиланмасдан ишонишлари мумкин. Киев ва Варшава аллақачон СТГ учун кўп йиллик шартномалар тузган ва Вашингтонга атом энергиясини ҳам осонгина бериб қўяди.

Американинг ёқилғи ускуналари аллақачон Жанубий Украина ва Запорожье АЭСларида жойлаштирилган, ўтган йилнинг сентябр ойида эса Украинанинг "Энергоатом" компанияси  Westinghouse билан бошқа атом станциялари бўйича меморандум имзолади.

Кузда Польша келгуси ўн йилликда олтита ядровий реакторни қуриш истагини билдирди ва айнан америкаликлар бу буюртмаларни олишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске. - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Дунё атом электр станциялари – фалокатлар, ўтмиш ва ҳозирги ҳолат

Бундан ташқари, сиёсий тазийқдан фойдаланиб, Вашингтон Саудия Арабистонида атом электр станциясини қуриш тўғрисида буюртмани олишига эришиши мумкин. Ар-Риёд тендер ўтказмоқда ва унинг икки тури натижалари бўйича Росатом етакчилик қилмоқда. Эҳтимол, айнан шу нарса Американи шошилинч равишда ядро соҳасида Россияни ушлаб туриш муаммосига эътиборини қаратишга ундади.

Сиёсий босимсиз АҚШда янги стратегиясини амалга ошириш имконияти йўқ, чунки Росатом ҳар жиҳатдан рақобатда кучли. Бунга Украинанинг мисолида амин бўлиш қийин эмас.

Importgenius халқаро экспорт-импорт сайтидан олинган маълумотларга кўра, ўтган йили Westinghouse АЭС учун ёқилғи мосламаларини Энергоатомга ҳар бир донаси 996 минг доллардан сотди. Шу пайтнинг ўзида, Росатом Хмелницкий АЭСга мосламаларни 675 мингдан етказиб берди - бу деярли учдан бир қисмга арзонроқ.

Макет АЭС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Сенати тинч атом тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Шу билан бирга, Westinghouse етказиб берадиган ураннинг бойитилиши кўрсаткичи 3,48-3,82%, ТВЭЛда эса - 3.99-4.38%, яъни Россияда йиғилган мосламалар анча кучлироқ ҳам. Ҳатто Ғарб мутахассислари ҳам "Росатом"нинг устунлигини тан олишади.

"Россиянинг ядро технологиялари ҳақида гап кетганда, улар энг ишончли ва синаҳта, - деб таъкидлайди Буюк Британия Парламентининг Энергия ва иқлим ўзгариши бўйича махсус Қўмитаси раиси Тим Йео. – Шу билан бирга,россияликлар етказиб бериш занжирини маҳаллийлаштириш имкониятларини ҳам илгари сурмоқда, шунингдек, ходимлар ва операторлар учун тўлиқ ўргатиш дастурини ҳам тақдим қилмоқда. Бошқа таъминотчилар бундай хизматлар пакетини таклиф қила олмайди".

Вашингтон пул ишлашни хоҳлаганида, бундай "майда-чуйда нарсаларга" ким ҳам эътибор қилади, содиқ йўлдошлар эса, Москвани ғазаблантириш йўлида, ҳар қандай зарарларга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала