Байденнинг собиқ ходимаси уни жинсий зўравонликда айблади

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишДжозеф Байден
Джозеф Байден - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг собиқ вице-президенти ва амалдаги Демократик партиядан номзод 77 ёшли Жо Байденнинг содиқ ходимаси Тара Рид уни жинсий зўравонликда айблади.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. АҚШнинг собиқ вице-президенти ва амалдаги Демократик партиядан номзод 77 ёшли Жо Байденнинг содиқ ходими Тара Рид уни жинсий зўравонликда айблади. Fox News телеканали таъкидлашича, аёл Хиллари Клинтон президентлик сайловида Байденни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарорини танқид қилди. РИА Новости хабарига асосан. 

Жозеф Байден - Sputnik Ўзбекистон
Байден Гюленнинг АҚШда эканлигидан афсусланишини айтди

Байден – демократлар партиясидан президентликка номзод учун ягона номзод ҳисобланади.

Илгарироқ Business Insider газетаси ёзишича, Байден собиқ ходимаси Тара Рид унинг устидан Вашингтон полициясига ариза берган. Аёлнинг сўзларига кўра, Байден 1993 йилда сенатор бўлиб ишлаган вақтда унга шилқимлик қилган, ҳодиса АҚШ сенати коридорида бўлгани, у ерда Байден эҳтимолий жабрланувчининг юбкаси остига қўлини қўйиб, жинсий зўрлаган. Ўтган ой охирида Рид Байденга қарши биринчи марта чиқиш қилган. Байден жамоаси эса бу айловларни ёлғон деб жавоб берди.

2016 йилда президентлик сайловида Доналд Трампга ютқазган Хиллари Клинтон Байденни қўллаб-қувватлашини айтганидан кейин, Рид бу баёнот билан чиқди.

"Мен 2016 йилда Хиллари Клинтонга овоз берганман ... Мен бутун умрим давомида демократларни қўллаб-қувватладим. Аммо, мени зўрлаган, собиқ босс, жинсий йиртқич Жо Байденга ким кўмак бераётганини кўрмоқдаман. Хиллари Клинтон бундан аввал ҳам юқори амалдорли эркакларга ўз жинсий йиртқич хулқини яширишга рухсат берган... Бизга мамлакатимизда бундай нарса керак эмас...”, - деди аёл.

Байден кампанияси вакиллари Рид айбловларини қатъиян рад этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0