Курашчи Артур Таймазов Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ёрдам берди

© SputnikПрославленный борец вольного стиля Артур Таймазов, выступавший за Узбекистан, встретился со студентами МГИМО
Прославленный борец вольного стиля Артур Таймазов, выступавший за Узбекистан, встретился со студентами МГИМО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг сўзларига кўра, талабаларни уйдан узоқда, ётоқхонада карантинни кечираётган талабаларни қийин аҳволда қолдириш нотўғри бўлар эди.

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Пандемия республиканинг барча фуқаролари учун синовга айланди. Айниқса, ватанидан узоқда карантинни кечиришга мажбур бўлганларга, масалан, қўшни давлатларга ўқигани кетган талабаларга қийин бўлмоқда.

Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3 млрд доллар жалб қилади

Баъзи талабаларда уйларига яқинлари олдига қайтиб келиш имкони бўлмагани сабабли пандемияни ётоқхоналарда ўтказиш учун қолиб кетишди. Бироқ, республика раҳбари Шавкат Мирзиёев тўғри таъкидлаганидек, қийинчиликларни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали енгиш мумкин. Меҳрибонлик ва бефарқ бўлмаслик ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир.

Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида изоляцияда бўлиб турган ўзбек талабаларини қўллаб-қувватлаш учун машҳур эркин курашчи Артур Таймазов истак билдирди. Спортчи Шимолий Кавказ кон-металлургия институти (СКГМИ) ётоқхонасига етиб келди. Унинг сўзларига кўра, бу ерда ҳозирда 100 га яқин ўзбекистонлик талабалар истиқомат қилишади.

"Ўзбекистон менинг энг севимли республикаларимдан бири эканлигини ҳамма билади. Бу менинг иккинчи ватаним. Спортда кўтарилишим, спорт ҳаётим билан боғлиқ ҳамма нарса Ўзбекистон билан боғлиқ. Мен бу гўзал мамлакатни, халқини севаман. Ва бу болаларни эътиборисиз қолдириш нотўғри бўлар эди”, - деди Таймазов.

Военнослужащие во время военного парада в Москве, посвящённого 72-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия туфайли 9 майда Ғалаба паради ўтказилмайди

Курашчи талабаларга сиҳат-саломатлик тилаб, уларга республикада барча зарур ёрдам кўрсатилишига шубҳа ёъқлигини таъкидлади, чунки "Ўзбекистон меҳмондўст мамлакат" ва ҳеч кимни қийинчиликда қолдирмайди.

Талабалар Таймазовга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиришди ва карантинадан кейин уни паловга таклиф қилишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз: сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 99,3 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолати қайд этилган, мингдан ортиқ одам тузалиб, 972 киши вафот этган.Россия ҳукумати карантин пайтида Россия Федерациясида ҳудудида бўлган россияликлар ва чет эл фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаол чораларни кўрмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида касалланганлар сони 1969 кишини, соғайганлар сони эса 1066 кишини ташкил этмоқда. 8 нафар фуқаро вафот этди.

 

Янгиликлар лентаси
0