Дунёда

Россия Марказий Осиё йўналишида катта ҳарбий машқларни ўтказади

© Sputnik / Eugene Odinokov / Медиабанкка ўтишТанк Т-90 во время учений мотострелковых, танковых и артиллерийских подразделений 20 отдельной мотострелковой бригады 8 общевойсковой армии на полигоне "Прудбой" в Волгоградской области
Танк Т-90 во время учений мотострелковых, танковых и артиллерийских подразделений 20 отдельной мотострелковой бригады 8 общевойсковой армии на полигоне Прудбой в Волгоградской области - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Қуролли кучлари Марказий Осиё йўналишида ҳарбий ўқув машғулотларни ўтказади – армия генерали Сергей Шойгу.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Марказий Осиё йўналиши бўйича йирик штаб машқларини ўтказади. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги ҳайъат йиғилишида мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Противолодочный самолет Ил-38Н - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия Ил-38 самолёти АҚШ ҳарбий кемаси олдидан учиб ўтди - видео

Шойгунинг сўзларига кўра, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги Марказий Осиё стратегик йўналишида қўшинларнинг ўз вазифаларини бажариш учун бошқарув ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, шунингдек, энг янги қурол ва ускуналар билан қайта жиҳозлашни давом эттирмоқда.

"Икки томонлама машқлар, инқирозли вазият ва ҳарбий таҳдидларга жавоб бериш, стратегик операцияларни режалаштириш масалаларига ҳар томонлама эътибор қаратилмоқда. Бу йил режалаштирилган тезкор ўқув машғулотлари сони 13 фоизга, сафарбарлик 9 фоизга, жанговар 36 фоизга кўпайди. Уларнинг натижасида икки армия ҳудудида коалиция кучларини яратиш билан икки томонлама қўмондонлик-штаб машқлари бўлади", - деди Шойгу.

Таъкидланишича, бу тайёргарлик ОДКБ ва ШҲТга аъзо давлатлар қуролли кучлари билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда. Мудофаа вазири таъкидлаганидек, 2019 йилга нисбатан қўшма ўқув тадбирлари сони 14 фоизга ошди.

Янгиликлар лентаси
0