Тошкент шаҳри майдони кенгайтирилади

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри майдони яна 8,4 гектарга кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Қайси ҳудудлар яқин келажакда Тошкент шаҳрига қўшилиши ҳақида мақоламизда танишинг.

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. 2041 йилга қадар Тошкент шаҳри майдони 8,4 минг гектардан ортиқ ҳудудга кенгайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақида "Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

"Концепцияда шаҳар таркибига Хонобод посёлкаси, Ўзгариш посёлкаси, Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани), Салар посёлкасининг, Олмос посёлкаси (Қибрай тумани) бир қисми, Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари), Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйичирчиқ тумани)ни киритиш режалаштирилмоқда", - дейилган қарор лойиҳасида. 

Кенгайтирилган Тошкентда аҳоли сони ҳам ошиши кутилмоқда. Хусусан 2018 йилда Тошкентда доимий истиқомат қилувчи 2,5 миллион аҳоли қайд этилган бўлса 2041 йилга келиб аҳоли сони 3,3 миллион кишини ташкил қилиши кутилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси ва Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бўйича бош режа концепциялари Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "Kentsel Yenileme Merkezi A.S." (Туркия) компанияси иштирокида  ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш 13 майга қадар давом этади. 

Янгиликлар лентаси
0