Чирчиқда бир аёлнинг мурдаси ювиниш хонасида яланғоч ҳолатда топилди

© REUTERS / Nora Savosnick Ванная комната во время заката
Ванная комната во время заката - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, бу 26 ёшли К.М.нинг мурдаси бўлган. Унинг мурдаси қотилликдан сўнг уч кун ўтиб топилган.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Чирчиқ шаҳрида бир аёлнинг мурдаси уйининг ювиниш хонасида яланғоч ҳолатда топилди.

Бош прокуратура матбуот котибининг Sputnik нашрига маълум қилишича, бу 26 ёшли К.М.нинг мурдаси. 26 апрель куни топилган мурдада енгил тан жароҳатлари бўлган.

Тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида К.М. 25 март куни Қозоғистондан қайтиб келганлиги ва у 14 кун мобайнида Самарқанд вилоятида карантинга олинганлиги аниқланган. К.М.да COVID-19 аниқланмаганлиги боис унинг ўлими юзасидан 28 апрель куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Работа спасателей МЧС Бухары в экстремальных условиях - Sputnik Ўзбекистон
Бухородаги кучли шамол қурбони ўлими тафсилотлари очиқланди

Экспертиза К.М.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия энса соҳаси юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши, бош энса ва ён соҳалари тери ости қон қуйилиши сабаб бўлганлигиyb кўрсатган.

Аниқланишича, 23 апрель куни К.М.нинг хонадонига таниши 22 ёшли, муқаддам судланган таниши Р.Х. келган ва улар бирга спиртли ичимлик ичишган. Кейин улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал вақтида Р.Х. марҳуманинг бўйин соҳасини бўғиб, бош қисмини ерга уриб, тан жароҳати етказган. Сўнгра қотил мурдани ювиниш хонасига олиб кириб ваннага солган. У ўзига келмаганлигини кўрган ва “SamsungJ7” русумли телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Р.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда у қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0