Ўзбекистонда коронавирус: 1 майнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЭкспресс-диагностика на антитела к коронавирусу в клинике Hadassah Medical Moscow в Сколково
Экспресс-диагностика на антитела к коронавирусу в клинике Hadassah Medical Moscow в Сколково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирусни енгган кишилар сони 1212 нафарга етди. бу касалланганларнинг 58 %ини ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 1 май— Sputnik. Sputnik таҳририяти коронавирус эпидемияси бўйича Ўзбекистонда 1 май соат 18:00 ҳолатига кунининг энг муҳим маълумотларни жамлади. 

Беморлар сони 

1 май соат 18:00 да Ўзбекистонда 2075 нафар коронавирус юқтирганлар аниқланди. Сунгги бир сутка давомида беморлар сони 29 нафарга ошган. 

Тузалганлар 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1 май куни Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида жами  79 нафар бемор тузалган. Қашқадарё вилоятида беморлар қолмаган. Тузалганлар орасида Қирғизистон фуқаролари ва бир нафар 81 ёшли қария ҳам бор. Шундай қилиб Ўзбекистонда коронавирусни енгган кишилар сони 1212 нафарга етди, бу касалланганларнинг 58 %ини ташкил қилади. 

Касаллик чўққисидан ўтдик

Ўзбекистонда касаллик чўққисидан ўтди, касалланганлар сони камайиши кузатилмоқда, деди Sputnik мухбирига Соғлиқли сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси раҳбари Маруфжон Мадаминов. Мутахассис фикрига кўра, ҳозирги кунда касаллик юқиш ҳолатлари аҳоли сони кўп бўлган Тошкент, Буоро, Самрқанд ва Фарғона водийсида учрамоқда.

COVID-19 дан сўнг 

Бугун Тошкентда коронавирус билан касалиб тузалган 24 ёшли аёлда болакай туғилди. Боланинг вазни 3150 грам, бўйи- 52 см. Онаси касал бўлишига қарамасдан болакай соғлом ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Она ва бола шифокорлар назорати остида. 

Коронавируснинг иккинчи тўлқини 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйнович айтишига қараганда, ушбу вирус билан инсоният илк бор дуч келаётгани сабабли, иммунитет жуда кам кишиларда пайдо бўлган. Шу сабабли "вакцина яратилгунига қадар инсоният эпидемиянинг иккинчи тўлқинининг олдини ола олмаслиги мумкин", - дуди Вуйнович. Аксарият экспертлар унинг фикрига қўшилмоқда. 

ОТБ 

Осиё тараққиёт банки эпидемия туфайли Марказий Осиёда "мисли кўрилмаган иқтисодий инқироз"юз бериши башорат қилди. банк мутахассислари фикрига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ушбу вазиятда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш қатий чоралар қабул қилиши керак. 

Жаҳон банки ёрдами 

Жаҳон банки COVID-19 пандемиясини енгиб ўтиш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар қўшимча ёрдам кўрсатишини эълон қилди. Ушбу маблағлар апрел ойда ажратилган 95 млн $ ёрдамга қўшимча бўлади ва соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш учун йўналтирилади. 

Туркия ёрдами 

Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги (TIKA) Ўзбекистон шифокорлари учун 5 минг комплект ҳимоя воситаларини беғараз етказиб берди. Ҳимоя воситалари таркибига комбинезон, кўзойнак, ниқоб, қўлқоп ва бахиллалар киради. Инсонпарварлик ёрдами тиббий муассасалар орасида тақсимланади. 

Дунёда 

1 май 18:00 ҳолатига кўра бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3,25 млн. кишини ташкил қилмоқда. Вафот этганлар жами сони 233 мингдан ошиб кетган. Статистик маълумотларга кўра, дунё мамлакатларда энг кўп касалланганлар сони ва вафот этганлар АҚШда: 

1. АҚШ 1 млн.дан ортиқ касалланганлар ва улардан 5,89 % (63 минг киши) вафот этган. 2. Испания - 212 минг, вафот этганлар улуши 11,5%. 3. Италияда - 207 минг ва 13%, 4. Буюк Британия - 177 минг ва 15%. 5. Германия - 160 минг ва 4%. 6. Франция 130 минг ва 18% (!). 7. Туркия - 120 минг ва 2,64%. 8. Россия - 114 минг ва 1%.    

Хушхабар шундан иборат-ки, бугунги кун ҳолатига дунё бўйича касалликни енгганлар сони 1 млн кишидан ошган. 

Янгиликлар лентаси
0