Мирзиёев топшириғига кўра Сардобадаги ҳодиса бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди

© Пресс служба президентаШавкат Мирзиёев приехал в Сирдарьинскую область
Шавкат Мирзиёев приехал в Сирдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу соатларга қадар ўнлаб инсонларнинг ҳаётлари қутқариб қолинган.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Сардобадаги фавқулоддаги ҳолат юзасидан Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Из-за прорыва дамбы в Сырдарье, в Казахстане эвакуировали жителей сел - Sputnik Ўзбекистон
Сардобадаги дамба ёрилишидан сўнг, Қозоғистондаги аҳоли эвакуация қилинди

Ахборот хизмати хабарига кўра, Сирдарё вилояти Сардоба туманида юз берган фавқулодда вазиятда табиий офатнинг энг катта зарбаси - сув омбор ҳудудига яқин жойлашган бир неча аҳоли пунктларига зарар етказган.

Айни дақиқаларда ФВВ ходимлари ИИВ, Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда қидирув-қутқарув ишларини фаоллик билан олиб бормоқда.

Ушбу соатларга қадар ўнлаб инсонларнинг ҳаётлари қутқариб қолинган. Одамларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Бундан ташқари, табиий офатлар ҳудудидан эвакуация қилинган одамлар учун бир қатор вилоятлардан озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ҳамда зарурий қурилиш материалларидан иборат инсонпарварлик ёрдамларини юбориш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Почти 60 человек пострадали от прорыва дамбы на водохранилище в Сырдарье - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёдаги дамба ёрилиши оқибатида 60га яқин инсон жабрланган

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан жами 1000 ўрин сиғимига эга палаткалар, кўрпа-тўшак ва яшаш жиҳозлари, 11 та махсус техника Сирдарё вилоятига юборилди.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни белгилаган ҳолда куч ва воситалар гуруҳи шакллантирилмоқда.

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишларида 20 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Уларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда Сирдарёда “Сардоба” сув омбори дамбасини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вазият юзасидан қўшимча ахборотлар бериб борилади.

Янгиликлар лентаси
0