Сирдарёдаги дамба ёрилиши оқибатида 60га яқин инсон жабрланган

© InstagramПочти 60 человек пострадали от прорыва дамбы на водохранилище в Сырдарье
Почти 60 человек пострадали от прорыва дамбы на водохранилище в Сырдарье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бири бузилиб, сув тошқини юз берганидан сўнг ўнлаб фуқаролар тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Угроза наводнения в Сирдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
“Сардоба”дан сув чиқиш тўхтади, аҳоли хавфсиз жойга кўчирилди - ФВВ

"Сув омбори атрофида - Қўрғонтепа ва Дўстлик аҳоли пунктларида яшаб келаётган 70 мингга яқин киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиниб, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилган. 17,3 минг киши тиббий кўрикдан ўтказилган", - дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда фавқулодда вазият оқибатида 56 нафар фуқаро турли хил жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилгани ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сўнгра Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани маълум бўлди.

Сув омборидаги авариядан сўнг воқеа жойига зудлик билан президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов етиб борган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари 1 май куни Оқолтин туманида аҳоли билан бўлган мулоқотда "шароит яхшиланмагунича, раҳбарларнинг бирортаси, мен бош, ҳеч қаерга кетмайди", деб айтган.

Таъкидлашларича, аварияга кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган.

Содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан ФВВда колл-центр фаолияти йўлга қўйилган. Қўнғироқлар 1205 ва 1250 қисқа телефон рақамлари орқали қабул қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0