Иқтисод

Ўзбекистонда ҳудудларни ривожлантириш рейтинги жорий этилади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишМонеты и денежные знаки, архивное фото
Монеты и денежные знаки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Янги қарорга кўра, статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" президент қарори қабул қилинди.

Новый сорт картофеля. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Жаҳонда озиқ-овқат товарлари нархи ошиб бораётган бир вақтда Ўзбекистон қандай йўл тутади?

Қарорга кўра, статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Бунда иқтисодий тараққиётни таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Рейтинг баҳолашни амалга ошириш мақсадида 2020 йил 1 июнга қадар махсус ахборот тизим ишлаб чиқилади ва дастлаб 2019 йил учун ушбу тизим орқали синов режимида баҳолаш амалга оширилади.

Натижалар асосида рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида амалга оширилади.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон бўлган давлат деб топилди - рейтинг

Ўтган йил учун рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили 1 февраль (тезкор баҳолаш) ва 15 июнга (якуний натижалар) қадар Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритилади.

Рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилиниши шарт этиб белгиланган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштиради, шунингдек, рейтинг баҳолашни амалга оширишда иштирок этувчи тегишли органлар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.

Қарор билан Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала