Исроил шифокорлари коронавирусни даволашда муваффақиятга эришганликларини айтишди

© Sputnik / Нина Алексеева / Медиабанкка ўтишМинзурка с биоматериалом взатая у пациента в поликлинике
Минзурка с биоматериалом взатая у пациента в поликлинике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исроил олимлари COVID-19 коронавирус инфекцияси давосини ишлаб чиқишда "сезиларли силжиш"га эришдилар.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Исроил олимлари COVID-19 коронавирус инфекцияси давосини ишлаб чиқишда "сезиларли силжиш"га эришдилар. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Нафтали Беннетт маълум қилди.

Пробирки с кровью - Sputnik Ўзбекистон
Шифобахш қон: эксперт COVID-19дан даволашнинг янги услуби моҳияти ҳақида сўзлаб берди

Исроил биологик тадқиқотлар институтининг лабораториясига ташрифида унга вирусни бостирадиган антителаларнинг фаолияти намойиш этилди.

"Бу вирусга ноёб тарзда ҳужум қиладиган ва уни беморларнинг танасида зарарсизлантирадиган антителалардир", - вазирнинг сўзларини келтиради Sputnik радиоси i24 нашри маълумотига асосланиб.

Олимларнинг таъкидлашича, антителаларнинг ишлаб чиқиш босқичи тугалланган, энди лаборатория ўз ишини кўнгиллиларда синовлар доирасида давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0