Сардобада 4 киши ҳалок бўлган 1 киши бедарак йўқолган - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаСитуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлатимиз, жамиятимиз ҳеч кимни бундай кутилмаган фалокатлар қаршисида ёлғиз ва эътиборсиз қолдирмайди, деди Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Сирдарёда содир бўлган фавқулодда вазиятлар борасида.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятда  4 киши ҳалок бўлган 1 киши бедарак йўқолган - деди Шавкат Мирзиёев 5 май куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида. 

"Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди", - дейилган президент нутқида. 

Ундан ташқари, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган ва уларнинг барчасига биринчи даражали зарур шароитлар яратилиб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказилмоқда, - деди президент. 

Бугунги кунда қатор маҳаллаларда кенг қамровли тозалаш-тиклаш ишлари амалга ошириляпти, натижада 53 мингдан зиёд аҳоли ўз уйларига қайтиши ёки яқин қариндошлари уйига кўчиб ўтиши таъминланди.

Одамларимиз ҳаётини сақлаб қолиш ва эвакуация қилишда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия хизматчилари муҳим роль ўйнади. Бугунги кунда улар авария ва тиклаш ишларига кенг жалб этилган.

Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Йигитларимизнинг жасорати барча касбдошлари ва ёшлар учун Ватанга, халқимизга содиқлик ва фидокорона хизмат қилишнинг намунаси бўлиб қолади, - деди президент ўз нутқида.

Шавкат Мирзиёевинг нутқи билан қуйида тўлиқ танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0