Иқтисод

Тожикистон электр компаниясининг Ўзбекистонга мавсумий импорти бошланди

© Sputnik / Мариус Баранаускас / Фотобанкка ўтишВысоковольтные линии
Высоковольтные линии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тожикистондан электр энергияси сотиб олишни бошлади. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “Барқи Тоҷик” компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 2020 йил 2 май куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “Барқи Тоҷик” компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.

Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон электр энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиришни режалаштирмоқда

“Ўзбекистон МЭТ” матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида имзоланган.

Таъкидланишича, ҳозирда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда.

Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала