Иқтисод

Ўзбек гилосининг биринчи партияси Россияга етказилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЧерешня
Черешня - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 доллар) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган табиий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилинди ва у Россия бозорларида сотила бошланди. EastFruit таҳлилий портали хабар қилди.

Узбекские черешни и виноград в Египте - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбек узуми ва гилоси эндиликда Миср бозорларини забт этишни бошлайди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Новосибирскга ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси  кириб келган.

Ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 доллар) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган табиий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган. Чакана савдода эса ушбу маҳсулотнинг тахминан 1 кило учун 13 доллардан кўпроқ баҳоланган бўлиши мумкин.

EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 дан 50 минг тоннагача гилос мевасини экспорт қилади. Россия минтақадаги гилоснинг энг йирик харидори ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, у йилига 75 минг тоннага яқин гилос сотиб олади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала