МО давлатлари Хитойга газ етказиб беришни қисқартиришни муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишВентиль газа
Вентиль газа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Газ етказиб бериш ҳажми Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида мутаносиб равишда камайтирилади.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. COVID-19 пандемияси ҳаётнинг барча соҳаларига,  айниқса жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатди: нефть ва газга талаб пасайиб кетди.

Вентиль газа - Sputnik Ўзбекистон
Сюрприз: нефт инқирози ортидан газ инқирози келади. Энди нима бўлади

Шу муносабат Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон - Хитойга газ етказиб беришни қисқартириш ҳақида ўйламоқда.

Бу ҳақда S&P Global Platts агентлигига “Ўзбекнефтегаз” бош директори Меҳриддин Абдуллаев маълум қилди.  

Унинг сўзларига кўра, газ етказиб беришни қисқартириш ташаббуси айнан Хитойдан келган.

"Хитой қисқартиришни сўради, бу ўз навбатида Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида газ таъминоти мутаносиб равишда камайтирилади", - деди Абдуллаев.

У таъкидлашича, ҳар бир мамлакат етказиб бериш ҳажмини қанчага қисқартириши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, газ Хитойга “Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” қувури орқали етказиб берилади. Унинг ўтказиш қобилияти йилига 55 миллиард кубометр газни ташкил этади.

Ўзбекистон Кунчиқар давлатга йилига 10 миллиард газ етказиб беради. Бироқ, республиканинг узоқ муддатли режаларида - ички газни қайта ишлашга кўпроқ эътибор бериш, келгуси 10 йил ичида газ экспортини деярли нолга тушириш киради.

2019 йилда Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш деярли 60 миллиард кубометрга етди. 2030 йилга келиб бу кўрсаткични 20 фоизга ошириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0