Сув тошқинидан зарар кўрган Сирдарё аҳолиси кўп қаватли уй-жойларда хонадонга эга бўлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваОдин день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Сув тошқинидан жиддий зарар кўрган Сирдарё аҳолиси учун кўп қаватли уй-жойлар қурилади ва хонадонлар беғараз ажратилади.

Шавкат Мирзиёев приехал в Сирдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Сардоба фожиаси: айбдорлар қонун олдида жавоб беради - Шавкат Мирзиёев

Бу президентнинг “Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишида белгиланган.

Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига икки ҳафта муддатда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини танлаш топширилган.

Қурилиш вазирлиги олдига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун малакали пудрат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш вазифаси қўйилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўз навбатида уй-жойларига сув тошқини оқибатида жиддий зиён етказилган фуқаролар рўйхатини тузади ва уларга қурилган кўп қаватли уй-жойларда хонадонларни беғараз ажратиш чораларини кўради.

Бош прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда яшаш жойларидан бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини узлуксиз зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, ётоқ анжомлари, шунингдек, кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлайди.

Шунингдек, Молия вазирлигига Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиш топширилган.

Янгиликлар лентаси
0