Дунёда

Тошқиндан зарар кўрган Мақтаарал аҳолисига компенсация тўланади – Тоқаев

© Пресс-служба КЧС МВД РКПодтоплены два села в Туркестанской области
Подтоплены два села в Туркестанской области - Sputnik Ўзбекистон
Туркистон вилояти Мақтаарал туманида тошқиндан зарар кўрганлар янги ёки тикланган уй жой билан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тошқиндан зарар кўрган барча аҳоли уй жой билан таъминланиши ва уларга компенсация берилишини маълум қилди.

Бу ҳақда Қозоғистон етакчиси бугун Twitter аккаунтида хабар ёзди.

“Тошқиндан зарар кўрган Туркистон вилояти Мақтаарал туманининг аҳолиси янги ёки таъмирланган уй-жой билан тўлиқ таъминланади. Уларнинг ҳар бирига республика бюджетидан 100 минг тангадан берилади”, - деб ёзилган хабарда.

Шунингдек, президент вилоятда вазият тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала