Ўзбекистонда коронавирус: бугунги кун асосий хабарлари

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛаборатория "Инвитро" начала тестирование на коронавирусную инфекцию
Лаборатория Инвитро начала тестирование на коронавирусную инфекцию  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 тага кўпайган бўлса, 101 киши соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 80 фоизга етди.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Бугун, 11 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2482 нафарни ташкил қилмоқда.

 Сотрудник Афганской национальной службы закупок во время дезинфекции улиц в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19: Ўзбекистон ва дунёда коронавирус статистикаси

Ўзбекистон МДҲ давлатлар орасида беморлар сони бўйича 8-чи ўринда.

Тузалиш динамикаси

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони - 1982 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 80 фоизга етди.

Бугуннинг ўзида 101 бемор  соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Хусусан Тошкент шаҳри (36), Бухоро (23), Самарқанд (14), Фарғона (11) ва Сирдарё (1) вилоятлари. 

Касалликнинг янги ўчоғи

Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида корнавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ, Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда “Сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, “қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.

Дунё бўйлаб тарқалиши

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатларга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,9 миллион зиёд киши янги коронавирус инфекциясини юқтириб олди, 274 минг киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0