Афғонистон махсус хизматлари ИДнинг Жанубий Осиё бўлими етакчисини қўлга олди

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишИсламская Республика Афганистан
Исламская Республика Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ислом давлати" террорчилик гуруҳининг Жанубий Осиё ва Узоқ Шарқ бўйича минтақавий бўлими раҳбари Абу Умар Хуросоний Қобул туманларининг бирида икки шериги билан қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Афғонистон махсус хизматлари "Ислом давлати" террорчилик гуруҳининг Жанубий Осиё ва Узоқ Шарқ минтақаси бўйича раҳбарини ҳибсга олди, деб хабар беради TOLO News телеканали Миллий хавфсизлик бошқармаси ва мамлакат полициясининг қўшма баёнотига таяниб.

Женщина-мусульманка на фоне сгоревших машин. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Эрим жанг қилаётганда унга фарзандлар туғиб бердим: ИД* террорчиси аёлининг дил изҳорлари

Таъкидланишича, Абу Умар Хуросоний икки шериги билан бирга Қобул туманларидан бирида қўлга олинган - Сохиб исмли шахс бўлинма "матбуот-котиби" сифатида ишлаган, Абу Али эса разведкасини бошқарган.

Баёнотга кўра, Хуросонийни ҳибсга олиш бўйича операция олдинроқ хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган тўрт нафар ИД жангариларининг иқрор кўрсатмалари туфайли амалга оширилган.

Апрел ойининг бошида Афғонистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ИД минтақадаги раҳбари Аслам Фарукийнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар беришган.

Янгиликлар лентаси
0