Тошкентда кучли шамол эсиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Баранов / Медиабанкка ўтишПоследствия сильного ветра в Москве
Последствия сильного ветра в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда кучли шамол эсиши кутилмоқда: ИИББ ҳайдовчиларни ўз автомобилларини хавфсизроқ жойга қўйишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда кучли шамол бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

“Мулкингизга зиён етишини олдини олиш учун дарахтлар тагида ва реклама устунлари яқинида қолдирган автомобилларингизни хавфсизроқ жойга қўйишингизни сўраймиз. Деразаларни маҳкам ёпинг. Ташқи токчадан гултуваклар ва бошқа буюмларни олишингизни тавсия этамиз. Электр билан боғлиқ узилишлар юзага келган тақдирда, маиший электр ускуналарингизни электр тармоғидан узиб қўйинг”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0