Иқтисод

Аи-92 бензин нархи 5000 сўмга туширилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишСотрудник автозаправочной станции заправляет автомобиль клиента
Сотрудник автозаправочной станции заправляет автомобиль клиента - Sputnik Ўзбекистон
Аи-92 маркази бензин нархи 5000 сўмга туширилмоқда. Март охирида ушбу маҳсулотнинг нархи 6200 сўм эди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда бензинга талаб 70 фоизга пасайди

Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз" АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин 15 май кунидан бошлаб 5000 сўмдан сотилади.

2020 йилнинг 26 мартдан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм этиб белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 3 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин 4000 сўмдан сотувга чиқарилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала