Бухорода трактор тиркамаси остида қолиб кетган икки аёл ҳалок бўлди

© Пресс-служба ГУБДД МВД УзбекистанаВ Бухарской области прицеп трактора опрокинулся в канал: две женщины погибли
В Бухарской области прицеп трактора опрокинулся в канал: две женщины погибли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трактор ҳайдовчиси транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда трактор тиркамаси сирпаниб зовурга ағдарилган.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бухоро вилояти Ромитон туманида трактор тиркамасининг зовурга ағдарилиши оқибатида икки нафар аёл ҳаётдан кўз юмди.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Бойсунда бетон тўсиққа бориб урилган КАМАЗ ҳайдовчиси ҳалок бўлди

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 12 май куни “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида содир бўлган. 45 ёшли трактор ҳайдовчиси транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда трактор тиркамаси сирпаниб зовурга ағдарилган. Бунга ёмғир ёғиб, йўллар лой бўлганлиги сабаб бўлган.

Натижада тиркама устида бўлган икки нафар 33 ёшли ва 34 ёшли аёл ҳалок бўлган. Яна бир 38 ёшли аёл тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0