Жамият

Озода Нурсаидова Сардобадаги тошқиндан жабрланганларга 5 та уй совға қилди

© Министерство культуры УзбекистанаДни культуры Узбекистана в Таджикистане
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли хонанда Озода Нурсаидова Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида жабрланганларга Тошкент вилоятидан 5 та уй совға қилди

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидова Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида уйидан айрилиб қолган 5 та оилага Тошкент вилоятидан 5 та хонадон туҳфа қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, Сардобадаги фалокатдан сўнг бутун халқ жипслашиб, жабрланган аҳолига қўлидан келган ёрдамини берган ва ҳалигача бериб келмоқда.

“Биз ҳам мана шу хайрия акцияларидан таъсирланиб, тадбиркор, саховатпеша укам Акбар Анваров билан бирга ўзимиз акция ташкил қилдик. Сардоба фалокатидан азият чеккан 5 та оилага Тошкент вилоятидан уй совға қиляпмиз. Яъни 3 та уч хонали, иккита икки хонали уй”, - деди у Instagram саҳифасига жойлаган видеомурожаатида.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Нурсаидованинг маълум қилишича, ушбу уйлар вақтинчалик эмас, балки бир умрлик.

“Уйларни ҳадя қиляпмиз-у, лекин бироз камчилиги бор. Оилаларнинг уйларга келиб яшаши учун техника, жиҳозлар керак бўлади. Масалан, музлаткич, гилам, телевизор ва ҳоказолар. Агар уларга ёрдам бериш истагида бўлган кўнгиллилар бўлса, биз хурсанд бўламиз”, — дея савоб ишга чорлаган хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув тошқинидан жиддий зарар кўрган Сардоба аҳолиси учун кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва хонадонлар беғараз ажратилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала