Пенсия ва иш ҳақи яна нақд пулда тўланади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни тўлаш тартиби ҳақида ҳам тўхтатиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин талабларини янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиш ўткзилди.

Унда давлат раҳбари пандемия шароитида иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни тўлаш тартиби ҳақида ҳам тўхтатиб ўтди.

Маълумки, касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, тўловлар нақдсиз шаклга ўтказилган эди.

“Аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк пенсия май ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи пенсионерларга банк карталари орқали тўланишини маълум қилган эди. Бироқ пенсия маблағларини банк карталари орқали аҳолига етказиш ишлари тўғри ташкил этилмаганлиги аҳоли учун бир қатор ноқулайликни келтириб чиқарди ва эътирозларга сабаб бўлди.

Шунингдек, “HUMO” тўлов тизимининг айрим тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда узилишлар юзага келди. Кейинчалик пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш  имконияти берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0