Рақсларсиз ва тўшаксиз: Мата Хари, советча талқини

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишТранзисторный приемник, с помощью которого шпион Олег Пеньковский получал указания американской и английской разведок
Транзисторный приемник, с помощью которого шпион Олег Пеньковский получал указания американской и английской разведок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобус Янги Арбатдаги дорихона олдида тўхтади. Ҳайдовчи салондан чиқаётган кампирни пайқамай қолди. Эшиклар ёпилди - у зинапояда қисилиб, автобус силжиши билан ғилдираклар остида қолди.

Ольга Бугрова

1987 йил 14 майда афсонавий разведкачи Елизавета Зарубинани мана шундай аянчли тарзда ҳалок бўлган эди.

Унинг ҳаёти тафсилотлари ҳануз "маҳфий" муҳри остида қолмоқда. У 20 йил давомида Австрия ва Туркия, Дания ва Бельгия, Финляндия ва Франция, Швейцария ва Буюк Британия, Германия ва АҚШда хизмат сафарларида бўлди. Муваффақиятсизлик нелигини билмади.

Бухоро ёхуд Мовороуннаҳр тарихи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тарихи – жосус назарида

Ёллаш даҳоси

У турмуш ўртоғи Василий Зарубин билан бирга "Вардо" тахаллуси остида ҳаракат қиларди. Ташқи разведка резиденти бўлган турмуш ўртоғи фамилияси ва таржимаи ҳолини тез-тез ўзгартирарди. У гоҳ савдогар, гоҳ теннис клуби эгаси, гоҳ совет элчихонасининг котиби бўлар эди. Елизаветанинг асосий иши - разведка тармоқларини яратиш эди. Бунда унга тенг келадигани йўқ эди. Иккинчи Жаҳон урушидан олдин нацистлар Германиясидаги фаолиятидан сўнг, уни "разведка афсонаси" дея атай бошладилар. Гестапо ҳодими Вилли Леман у пайт немис агентлари орасида энг қиммати бўлган. Ундан Москвага "Вардо" алоқачиси орқали "Фау" ракетасининг яратилиши тўғрисида маълумотлар етказилган. Уруш пайтида АҚШда олиб борилган разведка операциясида Зарубинанинг иштироки, унга янада кўпроқ машҳурлик олиб келди. Ядро бомбасини яратиш лойиҳасида ("Манхеттен") иштирок этган кўплаб олимлар  Совет "тармоғига" қўшилди. Зарубинанинг "Америка рекорди" - 22 нафар агент. Қатъий конспирация остида у Вашингтондан Нью-Йоркка кўчиб, Калифорния бўйлаб саёҳат қилиб, ҳамма билан бирма-бир учрашди. Урушдан кейин Зарубина "атом разведкаси" учун "Қизил юлдуз" ордени билан тақдирланди.

Тожикистон фойдасига жосуслик қилган ўзбекистонлик аёл 10 йилга қамалди

Сўнгги автобус

Елизавета Зарубинани "Совет Мата Хари"си деб аташади. Ташқи разведка хизмати фахрийси полковник Лев Корольков бу фикрга қисман қўшилади:

"Жосус Мата Хари "униси, наригиси ва учинчисига" ҳам ишлади, у шунчаки раққоса эди ва умри ёмон якун топди. Елизавета Зарубина - мартабали разведкачи ва олий маълумотли инсон. Маълумот олишда у аёллик макрларидан фойдаланганми? Эҳтимол. У гўзал аёл бўлган. Разведка ўз вазифаларини ҳал қилишда ёрдам берувчи ҳар қандай имкониятлардан фойдаланади. Разведкачи ҳар қандай ижтимоий мақомга, жинсга, ёшга ва динга мансуб одам билан алоқа ўрнатиши керак. Ва буни қандай амалга оширишни профессионалнинг ўзи ҳал қилади".

Туғма жозиба ва назокат Зарубинанинг ягона қуроли бўлмаган. У заковати билан ҳайратга солган, шунинг учун уни "қизиқишлари турли бўлган компанияларига" таклиф қилишарди. У очиқ, ҳушмуомала инсон сифатида таассурот қолдирарди, аммо шу билан бирга унинг ичидаги психолог доим ҳушёр турган. У одамларни ўзига магнит каби жалб қилган, у бўлган деярли ҳар бир мамлакатда кўплаб танишлари бор эди. Аммо унинг асосий ҳислати – унинг одамларда камдан-кам учрайдиган интуицияси бўлган: Елизавета Зарубина ҳам омад ва хавфни бир ҳилда олдиндан ниҳоятда ҳис эта олган. Аммо ўз ҳаётидаги сўнгги автобус билан боғлиқ вазиятни олдиндан тахмин эта олмади.

Янгиликлар лентаси
0