Жамият

Сирдарёда 4,5 мингдан зиёд оила 40 миллион сўм ва қимматбаҳо совға олади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВсем пострадавшим от наводнения от имени президента Узбекистана передается материальная помощь в размере 40 миллионов сумов.
Всем пострадавшим от наводнения от имени президента Узбекистана передается материальная помощь в размере 40 миллионов сумов. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, тошқиндан зарар кўрганлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрушув ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев сув омборида юз берган техноген авария жуда катта синов бўлганини, Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, тошқин оқибатларини бартараф этишга барча куч ва имкониятлар сафарбар қилинганини яна бир бор қайд этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.
Сирдарёда 4,5 мингдан зиёд оила 40 миллион сўм ва қимматбаҳо совға олади - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.

Президент ҳар соат, ҳар дақиқа бу ердаги ишлар ҳолатини суриштириб тургани, телефон орқали ҳисобот олаётганини маълум қилди.

Аҳолининг турмуш шароитларини тиклаш асосий вазифа экани, зарарланган уйларни таъмирлаш ҳамда янги турар жойлар қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилгани таъкидланди.

“Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади”, – деди президент.

“Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган. Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатган.

Учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала