Жамият

Тошкентда 15, 7 ва 3 кунлик электрон йўл чипталари татбиқ этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровБолее 1000 автобусов
Более 1000 автобусов - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу қарор йўловчилар йўналишдан йўналишга ўтишида ортиқча маблағ сарфламасликлари ҳамда автомат тўлов тизимини такомиллаштиришга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” 15, 7 ва 3 кунлик электрон йўл чипталарини тадбиқ этиш бўйича ҳукумат қарорини тайёрлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги йўловчи ташишнинг ер усти транспорти йўналишларини мақбуллаштириш ишлари кетмоқда. Мазкур жараёнда асосий эътибор йўналишларни метро бекатларига боғлаш, магистраль   йўналишлар ва уларга йўловчиларни олиб чиқувчи ёрдамчи йўналишлар тармоғини яратишга қаратилган.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда 7 та янги транспорт йўналиши очилади

“Ушбу ўзгартиришлардан мақсад магистраль йўналишлар ўтадиган кўчалардаги бошқа йўналишлар сонини имкон даражасида камайтиришдир. Бу биринчи навбатда йўналишларнинг бир бирини такрорламаслигига, қатнов мунтазамлигини таъминлашга хизмат қилади. Қолаверса, бўшаган автобуслар ҳисобидан транспорт воситалари етишмаётган йўналишларни тўлдириш имконини беради. Бу эса қатнов интервалини кескин қисқартириб, йўловчиларнинг ортиқча вақт йўқотишларининг олдини олади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мувофиқлаштириш жараёнида магистраль ва шаҳар марказида қатновчи йўналишларга катта сиғимли, ёрдамчи ва шаҳар четидаги йўналишларга эса йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ўрта ва кичик сиғимли автобусларни бириктириш режалаштирилган.

“Тошшаҳархизмат” дастлабки ўзгартирилган автобус йўналишларини эълон қилди. Улар 11, 28, 46, 53 ва 147-сонли автобус йўналишлари.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала