Ўзбекистонда карантин 1 июнгача узайтирилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКарантинный центр в Коммунарке
Карантинный центр в Коммунарке  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони ошаётгани туфайли Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистонда карантин тартиби 1 июнга қадар узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон ҳудудида коронавирус бўйича карантин 1 июнга қадар узайтирилди, бу ҳақида Koronavirus-Infro телеграм канали хабар қилмоқда. 

"Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди",- дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни ўтказилган президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикада эпидемиологик вазият ҳали тўлиқ изига тушмагани, жойларда берилган эркинликлар туфайли аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги айтиб ўтилган эди. Ушбу ҳолатлар туфайли охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани қайд этилган эди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0