Ватангача бўлган олис йўл: фуқаролар қай тарзда Ўзбекистонга қайтарилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистан возвращает чартерными рейсами своих граждан
Узбекистан возвращает чартерными рейсами своих граждан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун эрта тонгда амалга оширилган рейс орқали Сингапур ва Куала-Лумпурдан фуқаролар олиб келинди. Сингапурдан олинган фуқароларнинг 113 нафарини талабалар ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан чет давлатларда қолиб кетган фуқароларни ватанга қайтариш ишлари давом эттирилмоқда. Sputnik Ўзбекистон мухбири куни бугун эрта тонгда "Тошкент - Куала-Лумпур-Сингапур-Тошкент" чартер рейси орқали фуқароларнинг Ўзбекистонга қайтиб келишларини шахсан кузатди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса
Ватангача бўлган олис йўл: фуқаролар қай тарзда Ўзбекистонга қайтарилмоқда  - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинган ва 11 май куни Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳридан 800 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга олиб келинган эди.

Мигранты в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Чартер рейсларда ким биринчи қайтарилади - Россиядаги элчихона жавоби
"Тошкент - Куала-Лумпур-Сингапур-Тошкент" чартер рейси билан 237 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

"Давлатимиз раҳбарининг бевосита топшириқларига асосан, бугунги кунда хорижда бўлиб турган фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур топшириқ ижросини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ва консулликлари, Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airways АЖ томонидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилган. Улар босқичма-босқич Ўзбекистонга олиб келиш жараёни амалга оширилмоқда. 11 майдан 24 майгача бўлган давр оралиғида бир қатор йўналишлар бўйича парвозлар жадвали белгиланган бўлиб, 16 майга қадар режага мувофиқ Франкфурт, Москва, Санкт-Петербург ва Истанбул йўналишлари бўйича чартур парвозлар амалга оширилган", - деди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Навруз Ашурматов.

Мазкур рейс орқали 137 фуқаро Сингапурдан ва 119 нафари Куала-Лумпурдан олинган бўлиб, Сингапурдан олинган фуқароларнинг 113 нафарини талабалар ташкил этади.

Уларнинг барчаси 14 кунлик карантинга олиб бориб жойлаштирилади. 

© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса
Ватангача бўлган олис йўл: фуқаролар қай тарзда Ўзбекистонга қайтарилмоқда  - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам бу каби ишларга бефарқ қараб тургани йўқ. Изоҳлар орасида пандемия шароитида, давлатлараро чегаралар ёпиқ бўлишига қарамай, фуқароларни ўз ҳолига ташлаб қўймаган ва қўллаб-қувватлаётгани учун ҳукумат раҳбарларига миннатдорлик изҳор қилаётган, коронавирус билан боғлиқ юзага келган мураккаб бир шароитда ўз бурчига содиқ қолиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётган учувчилар ва борт кузатувчиларини олқишлаётган фойдаланувчилар кўплаб топилади.

Янгиликлар лентаси
0