"Чигирткалар ҳужуми": Ўзбекистонда дала майдонларини ҳашаротлар босиб олмоқда

© Фото / пресс-служба полпреда ПКР в Чуйской области Во Фрунзенском и Вознесеновском айыльных аймаках Панфиловского района на территории пастбищных угодий обнаружено массовое скопление саранчи.
Во Фрунзенском и Вознесеновском айыльных аймаках Панфиловского района на территории пастбищных угодий обнаружено массовое скопление саранчи. - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатга Туркманистондан ёпирилиб кираётган чигирткалар ҳақидаги хабарни рад этиб, ҳашаротлар "четдан келмаган, балки табиатнинг ажралмас аъзоси сифатида ҳудуднинг ўзида пайдо бўлган", дея баёнот эълон қилди.

Они не кусаются - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Чигирткалар тўдаси Лас-Вегасга ҳужум қилди: оёқ қўйишга жой йўқ – видео

"Маълумот учун республикамизда 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткаларнинг яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади. Булар тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воха чигирткалари ҳамда тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткалардир. Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди", - дейилади хабарда.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида 38,1 минг гектарда, Сурхондарёда 31 минг гектар, Жиззахда 23 минг гектар, Самарқандда 7,7 минг гектар, Тошкентда 6,1 минг гектар, Навоийда 5,1 минг гектар, Фарғонада 754 гектар, Сирдарёда 177 гектар, Бухорода 66 гектар ва Андижон вилоятида 40 гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилганлиги қўшимча қилинган.

Зарарли чигиткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказишга зарур техникалар билан таъминланган. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 320,6 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар ва 211 минг гектарни таъминлайдиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари заҳираси яратилган.

Қорақалпоғистон республикасида ва Хоразм вилоятида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар май ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала