Дунёда

Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистонда ҳукуматни тақсимлаб олди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтиш Ашраф Гани и Абдулла Абдулла
 Ашраф Гани и  Абдулла Абдулла - Sputnik Ўзбекистон
Президент Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳукуматни бўлиб олиш тўғрисидаги битимни имзолади.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳукуматни бўлиб олиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президенти вакили Седиқ Седиққи маълум қилди.

Андрей Серенко - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Серенко: Ғанини Абдулла устидан қозонилган сиёсий ғалаба билан табрикласа бўлади

“Президент Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида ҳозиргина сиёсий битим имзоланди. Абдуллоҳ Миллий ярашиш олий кенгашига раҳбарлик қилади. Жамоаси аъзолари эса маҳкамага (вазирлар – таҳр.) киритилади”, - дея ёзган Седиққи Twitterʼдаги саҳифасида.

9 март куни сайловларда ғалаба қозонган Ашраф Ғани қасамёд қабул қилди ва расман Афғонистон президенти лавозимига киришди. Ўз мағлубиятини тан олмаган Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам ўша куни давлат раҳбари сифатида инаугурация маросими ўтказди ва ўзини президент деб эълон қилди. Икки кундан сўнг Ашраф Ғани бош вазир лавозимини тугатди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала