Сурхондарёда “КамАЗ” ҳайдовчиси 65 ёшли аёлни уриб юборди

© Пресс-служба ГУБДД МВД РУзВ Сурхандарьинской области “КамАЗ” сбил женщину
В Сурхандарьинской области “КамАЗ” сбил женщину - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қумқўрғон туманида “КамАЗ” юк машинаси йўлнинг ўнг четида турган пиёдани уриб юборди. Натижада аёл воқеа жойида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятида “КамАЗ” ҳайдовчиси уриб юборган аёл вафот этди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 16 май куни соат Қумқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-101 автомобиль йўлининг 24 км.да содир бўлган.

В Бухарской области прицеп трактора опрокинулся в канал: две женщины погибли - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода трактор тиркамаси остида қолиб кетган икки аёл ҳалок бўлди

31 ёшли ҳайдовчи А.И. машинани ортга буриб олиш мақсадида орқага ҳаракатланиб, орқа томонида йўлнинг ўнг четида турган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 65 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0