Фарғонада уч ёшли бола трактор ғилдираги остида қолиб ҳалок бўлди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трактор ҳайдовчи қаровсиз қолдирилган уч ёшли болани тиркаманинг орқа чап ғилдираги билан босиб кетган. Натижада бола воқеа жойида ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Фарғонада трактор босиб юборган уч ёшли бола қурбон бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 17 май куни Қўштепа тумани, Уқчи маҳалласи ички йўлида содир бўлган.

В Сурхандарьинской области “КамАЗ” сбил женщину - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда “КамАЗ” ҳайдовчиси 65 ёшли аёлни уриб юборди

41 ёшли ҳайдовчи тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчасида қаровсиз қолдирилган уч ёшли пиёда М.Н.ни тиркаманинг орқа чап ғилдираги билан босиб юборган.

Натижада пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0