Навоийда қарийб 5,5 кг симобни сотишга уринган 70 ёшли фуқаро қўлга олинди

© Пресс-служба УВД Навоийской областиВ Навои 70-летний мужчина пытался продать почти 5,5 кг ртути за 26 тыс. долларов
В Навои 70-летний мужчина пытался продать почти 5,5 кг ртути за 26 тыс. долларов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро жиноий ишга икки ўғлини ҳам жалб қилган. 26 минг долларлик симобни олиб келишда ёлланма қўриқчи, оғир атлетика устаси ёрдамидан фойдаланишган.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Навоийда ноқонуний симоб савдоси билан шуғулланган 70 ёшли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича,13 май куни Кармана тумани “Уйрот” МФЙ ҳудудида 70 ёшли бухоролик фуқаро Н.К. 5 кг 300 граммни симобни 26 минг долларга сотаётганда қўлга олинган.

ФСБ РФ пресекла деятельность по организации поставок наркотиков из стран ЕС в Россию - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “симоб операция”си амалга ошмади

Фуқаро ушбу жиноий ишни ўғиллари Н.А. ва Н.Б.лар билан шерикчиликда содир этган. Симобни Н.А.нинг “Жентра” автомашинада ёлланма қўриқчи оғир атлетика устаси О.Р. ҳимоясида олиб келишга уринган.

Холислар иштирокида Н.К.дан симоб кимёвий моддаси ва пуллар ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0