Жамият

Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд жўнаб кетди

© © Sputnik / Стас ЭтвешПосадка пассажиров на скоростной поезд "Афросиаб" на вокзале города Самарканд
Посадка пассажиров на скоростной поезд Афросиаб на вокзале города Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бугундан қарийб икки ойдан сўнг қатор маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракати қисман тикланди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бугун соат 07: 00 да Тошкент – Навоий – Бухоро йўналишида “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд жўнаб кетди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.

Шунингдек, соат 08:00 да Тошкент – Қарши йўналишида “Афросиёб” поезди вокзалдан жўнаб кетган.

Соат 08:05 да эса “Тошкент-Жанубий” вокзалидан Тошкент – Андижон йўналишидаги жўнаб кетган.

Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Карантин даврида самолёт ва поезд йўловчиларига қандай талаблар қўйилган

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 18 май кунидан бошлаб айрим шаҳарлараро қатновларга рухсат берилиши хабар қилинган эди.

Шу билан бирга темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Шунингдек, поездларга чиқаётган йўловчилар учун муҳим шартларидан бири – Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси манфий эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлишлари керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала