Жамият

Ниқоб қани? Пойтахтда қоидабузарлар кўпайди

© ГУВДВ Ташкенте стали чаще штрафовать за отсутствие масок
В Ташкенте стали чаще штрафовать за отсутствие масок - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, карантин чораларини юмшатиш бўйича қарор қабул қилингач, фуқаролар санитария-эпидемиология қоидаларига умуман риоя қилмай қўйган.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Карантин чоралари юмшатилган сўнг Тошкентда ниқоб тақиб юрмайдиган сони ошди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, коронавируснинг тарқалишини олдини олиш бўйича республика Махсус комиссияси томонидан карантин чораларини юмшатиш бўйича қарор қабул қилингач, фуқаролар санитария-эпидемиология қоидаларига умуман риоя қилмай қўйган.

“Натижада шаҳримиз кўчаларида тиббий ниқоб тақмаган ёки уни тўғри тақмасдан юрган фуқароларни учратиш мумкин”, - дейилган хабарда.

16 май куни Тошкентда жами 144, 17 май куни эса 104 киши жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юргани аниқланган.

ИИББ фуқаролардан ўз саломатлиги ва атрофдагиларнинг хавфсизлиги масаласига жиддий қарашни сўраб қолган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0