Иқтисод

Айрим микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЗнак процента
Знак процента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда айрим  микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилади.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Аҳоли ва тадбиркорлар 3 ойга мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

Шавкат Мирзиёевнинг 18 майдаги 5996-сонли фармонига кўра, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади.

Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.

Бунда уларга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала