Япония ТИВ Жанубий Курил тегишлилиги ҳақидаги тушунчани қайтарди

© SputnikКунашир
Кунашир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Хабомаи оролларининг кимга тегишлилигига оид иборани “Мовий китобга” қайтарди, уларни ўзиники деб атади.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Япония Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Хабомаи оролларининг кимга тегишлилигига оид иборани қайтарди ва уларни “мамлакатимиз суверенитети жорий этиладиган ороллар” деб белгилади. Бу ҳақда "Киодо" агентлиги хабар қилмоқда. Токиода бу ерларни “шимолий ҳудудлар” деб аташади.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги ҳукумат йиғилишида “Дипломатиянинг мовий китобини” тақдим этди. Бу ҳисобот бошқа мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни қамраб олган.

Ўтган йили ушбу ҳужжатдан “шимолий тўртта орол Японияга тегишли” деган ёзув олиб ташланган.

Агентликнинг фикрига кўра, ушбу иборани юмшоқроқ сўз билан алмаштириш Токионинг ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва Россия билан тинчлик шартномаси тузиш истаги борлиги, бош вазир Синдзо Абэнинг Россия билан тинчлик битими бўйича доиравий битимларга келиш ниятидан келиб чиққан.

Вид на берег острова Шикотан с плашкоута Дружба. - Sputnik Ўзбекистон
Москва Япониянинг навбатдаги Курил ороллари хусусидаги баёнотига муносабат билдирди

Бироқ, бу депутатлар ва сиёсатчиларнинг консерватив ва мухолиф қисми томонидан танқидга сабаб бўлди.

Нашр фикрига кўра, иборанинг қайтарилиши икки мамлакат ўртасидаги музокаралар жараёнидаги тўхтаб қолиш билан боғлиқ.

“Мовий китоб”, шунингдек, Япониянинг бошқа қўшнилар билан муносабатларини ёритади. Жанубий Кореяга бағишланган бўлимда ўтган йили жиддий мулоқот бўлиб ўтганлиги қайд этилди, аммо бу "муҳим қўшни мамлакат" эканлиги ибораси қайтарилди.

КХДР томонидан ракеталар учирилиши "дунё ҳамжамияти учун жиддий чақирув" деб аталди, аммо Токио ушбу давлат билан олдиндан шартларсиз музокараларга тайёр эканлиги айтилади.

Хитой борасида эса Япония коронавирус туфайли қолдирилган Хитой раиси Си Цзиньпиннинг ташрифи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш ва "янги босқичдаги етук япон-хитой муносабатларини" қуриш истагида эканлиги ёзилган.

Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга матбуот анжуманида иборалар "турли вазиятларни ҳисобга олган ҳолда кенг қамровли ечим" асосида қабул қилинганлигини таъкидлаган.

Курил масаласи

Япония 1855 йилдаги савдо ва чегаралар ҳақидаги икки томонлама келишувга асосланиб Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи жанубий Курил оролларига даъво қилмоқда. 1956 йилда СССР ва Япония қўшма декларацияни имзоладилар. Унда Москва тинчлик шартномаси тузилган тақдирдагина Японияга Хабомаи ва Шикотан оролларини топшириш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлган, Кунашир ва Итурупнинг тақдири ҳақида эса бирон гап бўлмаган.

Остров Шикотан - Sputnik Ўзбекистон
Курил оролларидаги Россия байроғи туширилмайди - Путин

Совет Иттифоқи бу низони тугатишига умид қилган, Япония эса ушбу ҳужжатни барча оролларга даъво қилишдан бош тортмасдан муаммони ҳал қилишнинг бир қисми деб ҳисоблаган. Кейинги музокаралар ҳеч қандай натижага олиб келмади, Иккинчи Жаҳон урушининг натижаси бўйича тинчлик шартномаси имзоланмай қолиб кетди.

Москванинг позицияси шундан иборатки, Жанубий Курил ороллари Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига киритилган ва улар устидан Россиянинг тегишли тарзда халқаро-ҳуқуқий расмийлаштирилган суверенитети шубҳасиздир.

2018 йилда Абэ Сингапурда бўлиб ўтган саммитдан сўнг томонлар 1956 йилги Совет-Япония декларациясига асосланиб, тинчлик тўғрисидаги ҳужжат бўйича музокаралар жараёнини тезлаштиришга келишиб олди деб баёнот берди. Бу Токио томонидан жиддий ён бериш бўлди, аммо ҳозирга қадар томонлар якуний келишувга эриша олишмаган.

Янгиликлар лентаси
0