Йирик савдо: Россия АҚШ давлат қарзидан воз кечди

© Sputnik / Эва Мари Ускатеги / Медиабанкка ўтишПредвыборное выступление Д. Трампа в Майами
Предвыборное выступление Д. Трампа в Майами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодга пулни оммавий тикиш АҚШ валютасига қандай таъсир қилиши ҳалигача номаълум. Федерал захира тизими инқирозга қарши чоралар учун ҳеч нима билан таъминланмаган долларларни босиб чиқариб, уларни эвазига ҳеч қандай қимматли активлар олмаган ҳолда бериб юбормоқда

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik, Наталья Дембинская. Март ойида Россия АҚШ давлат облигацияларига инвестицияларни уч бараварга қисқартирди - 12,58 миллиард доллардан 3,8 миллиард долларгача. Бу халқаро резервларнинг бир фоизидан ҳам кам. Дунёнинг бошқа марказий банклари ҳам АҚШнинг ғазначилик облигацияларидан қутилмоқдалар. Нима учун сармоядорлар Ғазначилик бозоридан қочишади - РИА Новости материалида.

Республиканский кандидат в президенты Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Хитойга "муносабатларни тўлиқ узиш" билан таҳдид қилмоқда

Деярли нолгача

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Россияда қолган АҚШ ҳукумат облигацияларининг 3,381 миллиард доллари узоқ муддатли, 473 миллион қисқа муддатли облигацияларга тўғри келади.

Вашингтонда таъкидлашларича, бу сўнгги ойларда АҚШ давлат қарзига Россия сармояларининг биринчи сезиларли камайиши. Икки йил олдин, Марказий банк трежериснинг (ғазначилик облигациялари-таҳр.) бутун портфелини санкциялар таъсирида музлатиб қўйилишидан қўрқиб сотиб юборди.

2010-2013 йилларда Россиянинг Америка қарзига сармоялари 170 миллиард доллардан ошган. Москва трежериснинг энг катта эгаларидан бири эди. Аммо Вашингтон 2014 йил апрел ойида санкцияларни жорий қилганидан сўнг, ушбу қоғозлардан қутулишни бошладилар.

Луна в день полного затмения - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ойда қазиб олиш ишларини ўтказиш бўйича битим тайёрламоқда

2018 йилда Марказий банк АҚШнинг ғазначилик мажбуриятлари портфелини икки баравар камайтирган ҳолда кенг миқёсли сотувни уюштирди. Давлат ҳалқаро захираларидаги АҚШ қимматбаҳо қоғозларининг улуши минимумга туширилди. Бўшаган маблағларни Марказий банк олтин, шунингдек, евро ва юанга йўналтирди.

Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC) ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги бир йил давомида дунёнинг марказий банклари балансидаги қимматбаҳо металл ҳажми 651 тоннага ошди. Бу 1971 йилда АҚШ олтин стандартдан воз кечганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. 2019 йилда қимматбаҳо металлнинг энг катта харидори Россия бўлди - давлат захираларига қилинган барча харидларнинг 20 фоизи Россияга тўғри келди. Марказий банк монетар олтин захирасини 159 тоннага - 2270,56 тоннагача (73 миллион унция) кўпайтирди.

Ҳаммаси сотилди

Нафақат Россия Америка давлат қарзидан қутулмоқда. АҚШ Молия вазирлиги статистик маълумотларига кўра, март ойида хусусий ва давлат чет эл инвесторларининг қочиши мисли кўрилмаган бўлди.

АЭС Сан-Онофре - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияни ядро технологиялари бозоридан сиқиб чиқара оладими?

Бир ой ичида хорижий трежерис эгалари облигацияларни 256 миллиард долларга камайтириб, умумий портфелни 6,81 триллион долларгача қисқартирдилар.

Америка иқтисодиётига энг катта қарз берувчи 33 давлатдан - фақат Япония (3,4 миллиардга), Швейцария (1,3), Тайвань (4,1), Филиппин (1,3) ва Австралия (1,8) сармояларини кўпайтирдилар. Ривожланаётган мамлакатларнинг марказий банклари АҚШнинг ғазначилик облигацияларини фаол равишда сотдилар – улар долларлар коронавирус инқирози пайтида пасайиб бораётган миллий валюталарни қўллаб-қувватлаш учун керак бўлди. Март ойининг бошидан бошлаб Россия банки ҳам  нефт ва газ бюджети тушумларининг етишмаслиги ва Urals нархларининг пасайишини қоплаш учун Москва биржасида 6,6 миллиард долларни сотди. Статистикага кўра, Марказий банк биринчи навбатда АҚШнинг қисқа муддатли облигацияларидан халос бўлди: уларга киритилган сармоялар 17 баробардан кўпроққа камайди.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Хитой олдидаги қарзлари бўйича дефолт эълон қилишга тайёрланмоқда

Энг катта сотувчи Саудия Арабистони бўлди - қироллик 25,3 миллиард долларлик трежерисдан халос бўлди. Бразилия ва Ҳиндистоннинг кўрсаткичлари кўрсаткичлар бироз камроқ - мос равишда 21,5 ва 21 миллиард.

Бу Вашингтон учун хеч қандай яҳшиликка олиб келмайди, чунки АҚШнинг бир ярим триллион долларлик бюджет тақчиллиги асосан давлат облигацияларини сотиш ҳисобига қопланади. АҚШ қарзини сотуви рекордли ва кутилмаган бўлди, дея таъкидлайди таҳлилчилар. Олдинги инқирозларда, масалан, 2008 йилда, трежерисга бўлган талаб, аксинча, ўсган.

"Россия банки америка бондларига бир қатор мамлакатларнинг сармояларини музлатилишига ва шунга мос равишда, дунё захира валютаси сифатидаги долларнинг мавқеига жиддий зарбага тайёрми? Албатта, тайёр. Бу ҳолда олтин ягона хавфсиз бошпана бўлиб қолади", - дейди Александр Разуваев, "Альпари" АТМ раҳбари.

Пул чоп этувчи ускуна

Чет эл инвесторларининг қочишига қарши туриш ва бюджет тақчиллигини қоплаш учун Федерал заҳира тизими пул чоп этувчи ускунани тўла қувват билан ишга туширди: тартибга солувчи икки ой ичида ўз балансини 2,9 триллион долларга ошириб чексиз ҳажмда қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида эълон қилди.

Пастух на осле едет мимо нефтяного месторождения в Сирии на границе с Турцией - Sputnik Ўзбекистон
Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Иқтисодга пулни оммавий равишда киритиш АҚШ валютасига қандай таъсир қилиши ҳали номаълум. Инқирозга қарши чоралар учун Федерал заҳира тизими хеч нима билан таъминланмаган долларларни босиб чиқармоқда ва уларни эвазига ҳеч қандай қимматли активлар олмаган ҳолда бериб юбориб, фақат ўз мажбуриятларини оширмоқда. Федерал заҳира тизими баланси 6,42 триллион долларгача етди - бу инқирозгача бўлган АҚШ ЯИМининг 30 фоизидир.

Йирик банклар ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда АҚШ бюджети тақчиллиги тўрт триллионга етади, бу Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг юқори кўрсаткичдир. Федерал захираси тизими баланси эса таҳлилчиларга кўра, коронавирус инқирози охирига келиб, ўн триллионгача шиширилади. Ушбу маблағларнинг барчаси, аслида, босмахона фаолияти натижаси бўлгани сабабли, инвесторлар кафолатланмаган валютадан юз ўгирадилар.

Янгиликлар лентаси
0