Дўстумнинг маршаллик унвони Кобул ва Тошкент учун нимани англатади- Малашенко

© SputnikРоссийский политолог Алексей Малашенко
Российский политолог Алексей Малашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонлик ўзбек қўмондони Дўстум Ашраф Ғанидан маршал унвонини олди. Россиялик шарқшунос, сиёсатшунос, тарих фанлари доктори Алексей Малашенко кадрларнинг бундай тарзда алмашинишининг Афғонистон ва Ўзбекистон учун жуда кўп ижобий томонлари борлигига ишонади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўзининг асосий сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан келишув имзолади. Бундан ташқари, бош вазир тарафдорларидан бири - Абдул-Рашид Дўстум маршал унвонига кўтарилгани маълум бўлди.

Алексей Малашенко фикрига кўра, бу нафақат Афғонистон учун, балки бутун минтақа учун жуда муҳим ишорадир.

“Дўстумга маршал унвони берилгани Ғани ва Абдуллоҳ келишиб олганининг даракларидан биридир. Буни тан олинмаган президент учун ўзига хос ғалаба деб аташ мумкин, чунки у ҳокимиятга Ашраф Ғанининг ўзи сингари пуштунни олиб келмади. Шу билан бирга Дўстумнинг улкан ҳарбий тажрибаси ва унинг ўзбеклар, тожиклар ва Марказий Осиё халқларининг бошқа вакиллари яшайдиган Афғонистоннинг катта қисмига таъсирини унутмаслик керак", - дея таъкидлади эксперт.

Этнический узбекский военачальник Абдул Рашид Дустум во время интервью агентству Франс Пресс в Кабуле 24 декабря 2001 года - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистоннинг бардошли генерали – Абдул-Рашид Дўстумнинг таржимаи ҳоли

Шунга ўхшаш тайинловлар Афғонистонда изчил тинчликпарварлик сиёсатини олиб бораётган ва музокаралар майдони сифатида чиқаётган Тошкентда ҳам ижобий қабул қилинди. Табиийки, гарчи ярмига бўлса ҳам этник ўзбекнинг давлатнинг учинчи шахси этиб тайинланиши афғонлараро можарони ҳал қилишда ижобий рол ўйнаши мумкин ва вазият кескинлигини юмшатишга ёрдам беради.

Россиялик шарқшуноснинг батафсил изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглаш мумкин.

Что означает маршальское звание Дустума для Кабула и Ташкента — Малашенко
Янгиликлар лентаси
0