Жамият

“Ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди” —Мирзиёев тадбиркор мулкини олиб қўйиш ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению приоритетных задач в системе народного образования.
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению приоритетных задач в системе народного образования. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йиғилишда тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йиғилишда тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

“Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради”, — деди давлат раҳбари.

Мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мулкни компенсация қилиш бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз

Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, тадбиркорлик муҳити ҳар бир туман ва шаҳар кесимида ойма-ой таҳлил ва хулоса қилиб борилади. Шунингдек, Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқи ва мулк дахлсизлигини бузган туман ва шаҳар ҳокимлари тўғрисида ҳукуматга маълумот киритиб боради.

Вазирлар маҳкамаси тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган, улар билан етарли даражада ишламаган шаҳар ва туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади.

Йиғилишда тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Янгиликлар лентаси
0