Ўзбекистон мактабларида битирув имтиҳонлари бекор қилинди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишПустой класс в школе
Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истисно сифатида ўқувчиларга якуний баҳоларни ўқув йилининг уч чорагида олган баҳолари асосида бериш тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Энди расман: жорий ўқув йилида Ўзбекистоннинг ўрта таълим мактабларида битирув имтиҳонлари коронавирус туфайли бекор қилинди, дея маълум қилди мамлакат ҳалқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

"Президентнинг карантин пайтида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмаларини бажариш мақсадида, ҳамда ота-оналарнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, Ҳалқ таълими вазирлиги жорий ўқув йилида якуний имтиҳонларни бекор қилишга қарор қилди", - дейилади баёнотда.

Шерматовнинг сўзларига кўра, истисно сифатида мактабларга ўқувчиларга ўқув йилининг уч чорагида берилган баҳолар асосида якуний баҳоларни белгилаш тавсия этилади.

"Онлайн-мактаб ёрдамида уйда ўқув жараёнини ташкил этишда ўз фарзандларини қўллаб-қувватлаган барча ота-оналарга миннатдорчилик билдирамиз", - дея қўшимча қилди вазир.

Аввалроқ, ушбу ўқув йилида Ўзбекистондаги мактаб битирувчилари COVID-19 карантини туфайли шаҳодатномаларини электрон шаклда олиши маълум бўлди. Шаҳодатномаларнинг асл нусхалари мактабларда сақланади, битирувчилар уларни карантиндан кейин олишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб 2020 йилдан бошлаб 5 та фан бўйича кириш имтиҳонлари жорий этилиши режалаштирилган эди - учта мажбурий ва иккита йўналишга тааллуқли. Аммо карантин туфайли бундай имтиҳон форматига тўлиқ тайёргарлик кўриш учун имкониятлар чекланди.

Янгиликлар лентаси
0