ФВВ чигирткага қарши самолётлар билан курашга киришди

© Узбекские авиалинииСамолёт Ан-2 на аэродроме Сергели
Самолёт Ан-2 на аэродроме Сергели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ Ўзбекистонинг 4 вилоятида 600 минг гектар экин майдонларини чигирткадан тозалаш бўйича тадбирлар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқа ихтисослашган муассасалар билан биргаликда вилоятларда чигиртка тарқалишига қарши тадбирлар ўтказмоқда

Тадбирлар Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилмоқда. мавсум давомида 600 минг гектардан ортиқ экин майдонларига кимёвий моддалар билан ишлов бериш режалаштирилган. Айни дамда 180 мингдан ортиқ чигиртка тарқалиши авж олган ҳудудларга ишлаб бериб бўлинган.

Тадбирларда 300 га яқин техника воситалари ва 500 дан ортиқ муассаса ходимлари иштирок этишмоқда. Жумладан қўлда ишлов бериш ускуналари, тракторлар, дельтаплан ва самолётлардан фойдаланишди.  

ФВВнинг  чигиртка тарқалишига қарши қаратилган тадбирлари июн ойининг бошига қадар давом этади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0