ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Президент вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишади.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.